Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Декабрь 2020

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 805-сон қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги “Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 805-сонли қарори тасдиқланди. 

 Мазкур қарор Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Адлия вазирлигининг республикада баҳолаш ва риэлторлик соҳаларига замонавий технологияларни қўллаган ҳолда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонларини ўтказиш ва уларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини жорий этиш тўғрисидаги таклифи асосида ишлаб чиқилди.

 Ушбу қарор билан “Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” ҳамда “Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгиланди.

 Шу билан бирга, малака имтиҳонига кириш учун ҳужжатлар тўплами давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ваколатли органга юборилиши;

  •  малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга ушбу Регламентга мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификатини расмийлаштириш ҳамда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиш;
  • малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида жараёнларни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақлаш;
  • талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилганлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига топшириш;
  • малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бошқармалари биносида, икки ойда камида бир маротаба малака имтиҳонлари ўтказилиши,
  • малака имтиҳони ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш учун ваколатли орган ва унинг ҳудудий бошқармалари малака имтиҳонларини ташкил этган ҳолда алоҳида тест хоналарини ажратиш ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видео камера, интернет алоқа ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт–шароитлар яратиш талаблари белгиланди.

 Шунингдек, имтиҳон комиссияси таркиби ва тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, баҳоловчи, риэлторлик ташкилотлар ва баҳоловчилар, риэлторларнинг профессионал бирлашмалари вакиллари киритилади. 

 Тест саволлари вариантлари ва уларнинг жавоблари баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ҳамда риэлторларнинг профессионал бирлашмалари, шунингдек, баҳоловчилар, риэлторларни тайёрлаш марказлари таклифларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган ўқув дастур асосида ишлаб чиқилади.

795 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech