Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Февраль 2021

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори мазмун моҳияти тушунтирилди

Сўнги йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг ишлаб чиқариш, молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, давлат иштирокидаги корхоналар балансидаги оператив бошқарув асосида берилган бино ва иншоотлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш борасида бир қатор тегишли Фармон ва Қарорлар қабул қилинмоқда. Хусусан, давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб мавзусига айланмоқда.

Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори қабул қилиниб, ушбу Қарор билан давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Жорий йилнинг 14 январ куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 666-сонли қонуни қабул қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Мазкур семинар ва тренингнинг моҳияти шуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори мазмун моҳияти ҳамда қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтиришдир.

832 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech