Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июнь 2021

Йирик давлат активлари савдоларининг иккинчи босқичи ҳақида ахборот

Аввал хабар берилганидек, бугун, 8 июнь куни Давлат активларини бошқариш агентлигида оммавий савдоларга чиқарилган 6 та йирик актив бўйича оммавий савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган жами 9 та талабгорнинг ёпиқ конвертда тақдим этган таклиф пакетлари очилди.

Ушбу жараёнда Давлат тендер комиссияси аъзолари ва талабгорлар шахсан ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этди.

Энди, Ишчи орган томонидан 10 иш куни мобайнида давлат активини сотиб олиш бўйича ҳисобот тайёрланиб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Қайд этиш жоизки, оммавий савдоларга чиқарилган давлат активини баҳолаш жараёнида актив учун таклиф этилаётган нарх, унинг тўланиш муддати ва тўлов қобилияти каби 3 та муҳим омилга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат тендер комиссиясининг савдонинг иккинчи босқичи якунлари бўйича қарори Давактив агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади.

 

Ахборот ва PR хизмати

1290 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech