Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Июнь 2021

Йирик давлат активлари савдоларининг иккинчи босқичи тўғрисида эълон

Жорий йил 8 июн куни соат 15:00да Давактив агентлигида қуйидаги давлат активлари

1. «Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ мулкий мажмуаси

2. «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси

3. «Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ

4. «Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси 

5. «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси» 

6. «Марказий бино» ҳудудини

сотиб олиш бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорларнинг тижорат таклифлари пакети очилади.

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (https://us02web.zoom.us/j/82914259153 кириш коди: 460812).

Шундан сўнг, Ишчи орган томонидан 10 иш куни мобайнида давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи, тўловларни амалга оширишнинг муддатлари ва тўлов қобилиятининг етарлилиги ўрганилади ҳамда натижаси бўйича ҳисобот тайёрланиб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Давлат тендер комиссиясининг савдонинг иккинчи босқичи якунлари бўйича қарори Давактив агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади.

1388 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech