Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Январь 2021

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖга янги раҳбар тайинланди

Бугун “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A. Арипов иштирок этди.(http://uzbeksteel.uz/about/news/4159)

Шу муносабат билан мажлисда ташкилий масала кўрилди. "Ўзметкомбинат" AЖ Кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.

"Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aхмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу лавозимга ҳам малакали ва тажрибали мутахассис, ишлаб чиқариш ташкилотчиси тайинланди.

"Ўзметкомбинат" AЖ раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бориши, мамлакатнинг етакчи қора металлургия корхонасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

3529 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech