Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Январь 2021

Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлигида республикада баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш шунингдек, Ягона миллий баҳолаш стандартлари асосида хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Агентликнинг мутасадди ходимлари, халқаро консультантлар, халқаро баҳоловчи ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси жамоат ташкилотлари аъзолари ҳамда малакали баҳоловчилар иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибига республикада баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида баҳоловчиларга қўйилган талаблар, уларга таълим бериш, хорижий давлатлардан мутахассисларни жалб этган ҳолда баҳоловчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш юзасидан фикрлар эшитилди.

Шунингдек, йиғилишда Ягона миллий баҳолаш стандарлари асосида давлат активларини хусусийлаштириш мақсадида баҳолашни амалга оширишда учраётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари бўйича баҳоловчилар ва мутахассислар томонидан берилган таклифлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунига кўра, 2021 йил давомида Агентлик ва баҳоловчи жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳамкорлик фаолиятини юритиш ҳамда баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш, хизматлар сифати юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

 

Давлат активларини бошқариш

агентлиги ахборот хизмати

1555 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech