Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Апрель 2021

Жаҳон банки агентлик ходимлари учун вебинар ташкил қилди

29 апрель куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимлари учун Жаҳон банки томонидан “Хусусийлаштириш жараёни, юзага келадиган хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш методологиялари” мавзусида вебинар ўтказилди.

Уни "Белград" университети юридик факультетининг иқтисодиёт ва ҳуқуқнинг иқтисодий таҳлили бўйича профессори Бранко Радулович ва Жаҳон банки гуруҳининг молия, рақобатбардошлик ва инновациялар бўйича глобал амалиёт бўлими бош мутахассиси Андреа Марусич олиб бордилар.

Маърузалар 3 та сессияга бўлиб ўтилди:

  1. Хусусийлаштиришнинг моделлари ва усуллари
  2. Хусусийлаштириш жараёни, олдин ва ундан кейин юзага келадиган хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш
  3. Мамлакатдаги хусусийлаштириш бўйича бугунги кундаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш

Тадбир сўнгида агентлик мутасаддилари ва Жахон банкининг Ўзбекистондаги ҳудудий раҳбари барча иштирокчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

658 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech