Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Апрель 2023

13 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

814 та лот аукцион савдосига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21,9 млрд сўм бўлган 862 та лот 29,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 5 та

  • Бошланғич нархи 3,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,7 млрд сўм

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган “Хоразмпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖнинг «Хоразмпахтатранс» МЧЖ устав фондидаги 45,5 фоиз улуши 1,9 млрд сўмга сотилди.
Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган бошланғич нархи 280,7 млн сўм бўлган Китоб тумани ҳокимлиги балансидаги товуқхона биноси 308,8 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 84 та

  • Бошланғич нархи 680 млн сўм

  • Сотилган нархи 3,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 218,1 млн сўм бўлган “Ветеринария дори воситаларини озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази” балансидаги бино 239,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 63 та

  • Бошланғич нархи 4,2 млрд сўм

  • Сотилган нархи 4,9 млрд сўм

  • Ер майдони 21,5 га

Самарқанд вилояти, Нарпай туманидан бошланғич нархи 6,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3,5 сотих ер участкаси 192,1 млн сўмга сотилди.
Бухоро вилояти, Олот туманидан бошланғич нархи 21,5 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 3,6 сотих ер участкаси 51,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 599 та

  • Бошланғич нархи 205,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 744 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 7,3 трлн сўм бўлган 136 768 та лот савдога қўйилган.

661 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech