Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Февраль 2023

13 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

8 945 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 50,2 млрд сўмлик 7 660 та лот 72,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • Сони 10 та

  • Бошланғич нархи 7,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 12,9 млрд сўм

  • Урганч шаҳридаги «Юггазстрой» АЖга қарашли нархи 2,1 млрд сўмлик бино ва иншоотларнинг 2-қисми 7 млрд сўмга сотилди.


Давлат мулки ижараси:

  • Сони 57 та

  • Бошланғич нархи 363,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 759,2 млн сўм

  • Сирдарё вилояти, Боёвут туманидан йиллик ижара ставкаси 7,4 млн сўмлик Гулистон давлат университети биносининг бир қисми 38,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 86 та

  • Бошланғич нархи 7,01 млрд сўм

  • Сотилган нархи 10,1 млрд сўм

  • Eр майдони 15,3 га

  • Фарғона вилояти, Риштон туманидан нархи 51,1 млн сўмлик ҳунармандлар шаҳарчаси қуриш учун 20,2 сотих ер участкаси 219,9 млн сўмга сотилди.

  • Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидан нархи 6,8 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуаларини қуриш учун 13 сотих ер участкаси 315,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 61 та

  • Бошланғич нархи 18 млн сўм

  • Сотилган нархи 402,4 млн сўм

  • Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидан бошланғич нархи 0,3 млн сўмлик кўчма савдо жойи 4,8 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 14 775 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 8,8 трлн сўм бўлган 198 723 та лот савдога қўйилган.

1302 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech