Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Апрель 2023

14 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 926 та лот аукцион савдосига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 27,5 млрд сўм бўлган 250 та лот 35,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 23 та

  • Бошланғич нархи 20,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 22,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган бошланғич нархи 3,1 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги "6-сон автосарой" бино-иншоотлари 3,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 37 та

  • Бошланғич нархи 652 млн сўм

  • Сотилган нархи 4,2 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10 млн сўм бўлган Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг бўш турган ошхонаси 89,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 40 та

  • Бошланғич нархи 364,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 752,1 млн сўм

  • Ер майдони 2,5 га

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидан бошланғич нархи 5,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,5 сотих ер участкаси 42,1 млн сўмга сотилди.
Самарқанд вилояти, Ургут туманидан бошланғич нархи 18,6 млн сўм бўлган эркин иқтисодий зонаси учун 0,6 гектар ер участкаси 109,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

- сони 101 та
- бошланғич нархи 30,7 млн сўм
- сотилган нархи 694 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 863 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 7,3 трлн сўм бўлган 141 160 та лот савдога қўйилган.

556 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech