Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан республика ҳудудидаги умумий майдони 13 509 кв.м. бўлган 52 та бўш турган давлат мулки объекти 1 043,4 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди.
Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та (ўзбек, рус, инглиз) тилларида танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uz, http://e-auksion.uz