Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Февраль 2021

15 февралда ўтказилган аукционда 17 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан аукцион савдоларига чиқарилган республика ҳудудидаги умумий майдони  1 036 кв.м. бўлган 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бўйича 155,8 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига аукцион савдо ғолиблари аниқланди.

Жумладан, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 763 минг. сўмдан 43,5 млн.сўмга етганида ғолиб аниқланди. Бу ерда 12 ой муддатга ўқув қуроллари савдоси фаолиятини ташкил этиш имконияти қўлга киритилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 4,9 млн.сўмдан 15,4 млн.сўмга етганда аукцион савдоси якунланди. Ғолиб 12 ой муддатга мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этади. Ангрен туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 21,7 млн.сўмдан 62,6 млн.сўмга етганда савдо ғолиби аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга спорт майдончаси (стол тенниси) фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та тилда (ўзбек, рус, инглиз) танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uz, http://e-auksion.uz

2257 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech