Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Март 2023

16 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 198 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16 млрд сўмлик 2 931 та лот 20,1 млрд сўмга реализация қилинди.

    Давлат активлари:

  • Сони 4 та
  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
  • Сотилган нархи 2,03 млрд сўм

Бухоро вилояти, Вобкент туманидан "Бухоро агросервис МТП" МЧЖ га қарашли нархи 785,4 млн сўмлик 5-лот бино-иншооти 863,9 млн сўмга сотилди.

     Давлат активлари ижараси:

  • Сони 160 та
  • Бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 3,2 млрд сўм

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридан йиллик ижара ставкаси 133 млн сўмлик ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг бўш турган биносининг бир қисми 146,3 млн сўмга ижарага берилди.

      Ер участкалари:

  • Сони 48 та
  • Бошланғич нархи 510,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 750,4 млн сўм
  • Ер майдони 2,2 га

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридан бошланғич нархи 12,3 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 70,1 млн сўмга сотилди.
Фарғона вилояти, Риштон туманидан бошланғич нархи 51,1 млн сўмлик ҳунармандлар шаҳарчаси қуриш учун 0,2 гектар ер участкаси 56,3 млн сўмга сотилди.

     Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 221 та
  • Бошланғич нархи 41,2 млн сўм
  • Сотилган нархи 877,2 млн сўм

Навойи шаҳридан нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 34,1 млн сўмга сотилди.

    Деҳқон хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 2 387 та
  • Ер майдони 835,9 га

Ўтказилган савдоларда 7 541 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 141 009 та лот савдога қўйилган.

 

789 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech