Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Апрель 2023

17 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 136 та лот аукцион савдосига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 27,4 млрд сўм бўлган 3 007 та лот 44,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 15 та

  • Бошланғич нархи 12,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 15,5 млрд сўм

Навоий вилояти, Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,7 млрд сўм бўлган “Халқ банки” АТБ Навоий вилоят филиали балансидаги банк маъмурий биноси 3,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 152 та

  • Бошланғич нархи 951,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 4,2 млрд сўм

Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 1,1 млн сўм бўлган Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси балансидаги бўш турган хона 45,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 78 та

  • Бошланғич нархи 977,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 3 млрд сўм

  • Ер майдони 7,6 га

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидан бошланғич нархи 127,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,25 гектар ер участкаси 483,2 млн сўмга сотилди.
Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидан бошланғич нархи 6,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 7 сотих ер участкаси 92,3 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 127 та

  • Бошланғич нархи 35,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 882,4 млн сўм

Фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 31,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 6 718 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 7,8 трлн сўм бўлган 140 581 та лот савдога қўйилган.

720 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech