Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Апрель 2023

19 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 260 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган 268 та лот 5,7 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 114 та

  • Бошланғич нархи 1,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 3,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри, Сирғали туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 479,3 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси балансидаги бино қисми 527,3 млн сўмга ижарага берилди.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 104,4 млн сўм бўлган 1-умумий ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона биноси 532,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 40 та

  • Бошланғич нархи 582,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

  • Ер майдони 1,9 га

Тошкент шаҳри, Бектемир туманидан бошланғич нархи 140,2 млн сўм бўлган пахтани қайта ишлаш корхоналари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 182,3 млн сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 8,1 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 4,4 сотих ер участкаси 111,2 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 73 та

  • Бошланғич нархи 11,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 54 млн сўм

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидан бошланғич нархи 0,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 4,6 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 33 та

  • Ер майдони 12,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 677 млн сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 674 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,8 трлн сўм бўлган 142 703 та лот савдога қўйилган.

643 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech