Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Апрель 2023

20 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 013 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,8 млрд сўм бўлган 347 та лот 7,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 1 та

  • Бошланғич нархи 187,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 206,2 млн сўм

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 97 та

  • Бошланғич нархи 793,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 5 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 237,2 млн сўм бўлган Қўнғирот темир йўл масофаси балансидаги техник ер майдони 260,9 млн сўмга ижарага берилди.

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 143,6 млн сўм бўлган Термиз шаҳар ҳокимлиги балансидаги бинонинг технологик майдон қисми 158 млн сўмга ижарага берилди.

 

Ер участкалари:

  • Сони 63 та

  • Бошланғич нархи 758,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 890,7 млн сўм

  • Ер майдони 6,1 га

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидан бошланғич нархи 4,7 млн сўм бўлган оромгоҳ, мотель ва туризм комплекслари қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 27,5 млн сўмга сотилди.

Наманган вилояти, Наманган туманидан бошланғич нархи 167,7 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 3,2 сотих ер участкаси 184,5 млн сўмга сотилди.

 

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 74 та

  • Бошланғич нархи 19,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 202 млн сўм

Андижон вилояти, Андижон шаҳридан бошланғич нархи 1,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 19,2 млн сўмга сотилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 82 та

  • Ер майдони 38,8 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 4,8 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 7,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 043 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,8 трлн сўм бўлган 142 830 та лот савдога қўйилган.

572 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech