Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Февраль 2023

20 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 885 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 64,4 млрд сўмлик 9 714 та лот 104 млрд сўмга реализация қилинди.

       Давлат активлари:

  • Сони 17 та

  • Бошланғич нархи 50,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 76,2 млрд сўм

      Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Sh.Rustaveli кўчаси, 22А-уй манзилда жойлашган, «Асакабанк» АЖ балансидаги бошланғич нархи 26,3 млрд сўм бўлган савдо мажмуаси ва қаҳвахона бино-иншоотлари ҳамда мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари 35,5 млрд сўмга сотилди.
      Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, A.Temur кўчаси, 210-уй манзилда жойлашган, бошланғич нархи 11,8 млрд сўм бўлган нотурар жой (собиқ Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи) бино ва иншоотлари 26,6 млрд сўмга сотилди.

      Давлат активлари ижараси:

  • Сони 163 та

  • Бошланғич нархи 962,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 6,3 млрд сўм

      Самарқанд шаҳридан йиллик ижара ставкаси 45,5 млн сўмлик Жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бино қисми 245,6 млн сўмга ижарага берилди.

    Ер участкалари:

  • Сони 101 та

  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,9 млрд сўм

  • Ер майдони 20,1 га

     Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 7,7 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 206,9 млн сўмга сотилди.
     Тошкент вилояти, Пискент туманидан нархи 12 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 203,6 млн сўмга сотилди.

      Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 78 та

  • Бошланғич нархи 19,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 246,3 млн сўм

         Андижон вилояти, Андижон туманидан бошланғич нархи 0,9 млн сўмлик кўчма савдо жойи 9,6 млн сўмга сотилди.

        Ўтказилган савдоларда 24 006 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

         Ҳозирда, бошланғич нархи 10 трлн сўм бўлган 173 171 та лот савдога қўйилган.

629 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech