Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Март 2023

23 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 065 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 53,3 млрд сўмлик 10 668 та лот 86,9 млрд сўмга реализация қилинди.

    Давлат активлари:

  • Сони 24 та
  • Бошланғич нархи 26,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 28,2 млрд сўм

     Хоразм вилояти, Боғот туманидан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нархи 3 млрд сўмлик қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар 3,1 млрд сўмга сотилди.
     Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидан "ИПОТEКА-БАНК" АТИБга қарашли нархи 5,3 млрд сўмлик омборхона 5,7 млрд сўмга сотилди.

    Давлат активлари ижараси:

  • Сони 343 та
  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 12,8 млрд сўм

    Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидан йиллик ижара ставкаси 68,6 млн сўмлик тиббиёт бирлашмасининг бўш турган биноси 308,7 млн сўмга ижарага берилди.

     Ер участкалари:

  • Сони 111 та
  • Бошланғич нархи 2,6 млрд сўм
  • Сотилган нархи 11,2 млрд сўм
  • Ер майдони 13,2 га

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидан нархи 1,7 млрд сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 8,6 сотих ер участкаси 9,5 млрд сўмга сотилди.
Самарқанд вилояти, Жомбой туманидан нархи 10,4 млн сўмлик қурилиш материаллари сақлаш омборхонаси қуриш учун 9,4 сотих ер участкаси 148 млн сўмга сотилди.

    Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 197 та
  • Бошланғич нархи 65,2 млн сўм
  • Сотилган нархи 618,8 млн сўм

     Наманган вилояти, Давлатобод туманидан нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 23,4 млн сўмга сотилди.

     Деҳқон хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 9 769 та
  • Ер майдони 3517,6 га


   Ўтказилган савдоларда 21 869 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

   Ҳозирда, нархи 6,5 трлн сўм бўлган 132 224 та лот савдога қўйилган.

 

464 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech