2 675 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 28,8 млрд сўмлик 8 508 та лот 39,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
- сотилган нархи 1,7 млрд сўм
- Ангрен шаҳри, Янгиобод МФЙда жойлашган, Тошкент вилояти ҳокимлиги балансида бўлган бошланғич нархи 1,1 млрд сўмлик нотурар жой (собиқ қозонхона) биноси 1,2 млрд сўмга сотилди.
- Самарқанд шаҳар, Зиёкорлар кўчасида жойлашган, “Асакабанк” АЖ га қарашли бошланғич нархи 455,2 млн сўм бўлган "Паррандачилик" бино-иншоотлари 546,3 млн сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
- сони 53 та
- бошланғич нархи 688,8 млн сўм
- сотилган нархи 3,3 млрд сўм
- Самарқанд шаҳридан йиллик ижара ставкаси 54,4 млн сўмлик Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига қарашли ошхона 244,9 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 150 та
- бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
- сотилган нархи 4,2 млрд сўм
- ер майдони 7,4 га
- Самарқанд вилояти, Нарпай туманидан бошланғич нархи 5,8 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари учун 2 сотих ер участкаси 602,2 млн сўмга сотилди.
- Сирдарё вилояти, Ширин шаҳридан нархи 9,1 млн сўмлик якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 132,1 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 34 та
- бошланғич нархи 7,7 млн сўм
- сотилган нархи 30,1 млн сўм
- Хоразм вилояти, Гурлан туманидан нархи 0,25 млн сўмлик кўчма савдо жойи 24,9 млн сўмга сотилди.
Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- сони 4 та
- бошланғич нархи 433,6 млн сўм
- сотилган нархи 4,9 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 18 522 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 9,2 трлн сўм бўлган 165 866 та лот савдога қўйилган.