Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Март 2023

24 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 326 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,7 млрд сўмлик 1 063 та лот 26,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 17 та

  • Бошланғич нархи 13,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 14,1 млрд сўм


Тошкент вилояти, Бекобод туманида жойлашган, бошланғич нархи 2,2 млрд сўм бўлган “B.Mirzakarimov номли Бекобод туман биофабрикаси” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 2,4 млрд сўмга сотилди.
Тошкент туманидан «Асакабанк» АЖга қарашли нархи 2 млрд сўмлик 2 қаватли маъмурий ва омборхона биноси 2,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 63 та

  • Бошланғич нархи 202,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,5 млрд сўм

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидан йиллик ижара ставкаси 19,7 млн сўмлик Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бино қисми 238,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 42 та

  • Бошланғич нархи 416,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм

  • Ер майдони 7,6 га

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридан бошланғич нархи 30 млн сўм бўлган Ангрен ЭИЗ ҳудудидаги саноат зонаси логистика мажмуасини ташкил этиш учун 0,5 гектар ер майдони 624 млн сўмга сотилди.
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридан бошланғич нархи 5,9 млн сўмлик автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 105,4 млн сўмга сотилди.

Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 175,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидан нархи 14,2 млн сўмлик Қизилсой сойи ўзанидаги тозалаш ҳуқуқи 401,1 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 3 154 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 135 456 та лот савдога қўйилган.

318 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech