Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Апрель 2023

25 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 573 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 39,3 млрд сўм бўлган 1 428 та лот 58,1 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 16 та

  • Бошланғич нархи 21,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 22,5 млрд сўм

Оҳангарон туманида жойлашган бошланғич нархи 14,5 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар жой биноси 15,2 млрд сўмга сотилди.

Ургут туманида жойлашган бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган Кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси балансидаги дам олиш маскани бино ва иншоотлари 1,9 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 117 та

  • Бошланғич нархи 746 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,5 млрд сўм

Тошкент шаҳри, Учтепа туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 71,7 млн сўм бўлган “Тошкент халқа автомобиль йўлидан фойдаланиш участкаси" унитар корхонаси балансидаги бино қисми 322,5 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 124 та

  • Бошланғич нархи 4,7 млрд сўм

  • Сотилган нархи 12,2 млрд сўм

  • Ер майдони 57,3 га

Тошкент шаҳри, Учтепа туманидан бошланғич нархи 302,2 млн сўм бўлган ёшлар саноат зоналари учун мўлжалланган 3 сотих ер участкаси 3,4 млрд сўмга сотилди.

Фарғона вилояти, Данғара туманидан бошланғич нархи 129,4 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 15 сотих ер участкаси 1,7 млрд сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 992 та

  • Ер майдони 374,6 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 17,7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 10,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 717 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 143 044 та лот савдога қўйилган.

696 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech