5 007 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 34,6 млрд сўмлик 7 697 та лот 44,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- Сони 16 та
- Бошланғич нархи 8,7 млрд сўм
- Сотилган нархи 10,8 млрд сўм
- Сергели туманида жойлашган, “Микрокредитбанк” AТБга қарашли нархи 2,5 млрд сўмлик турар жой биноси 2,7 млрд сўмга сотилди.
- Паяриқ туманида жойлашган “Челак Aгросервис МТП” МЧЖга қарашли, бошланғич нархи 1,5 млрд сўм бўлган бино ва иншоотлар 1,6 млрд сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
- Сони 51 та
- Бошланғич нархи 486,5 млн сўм
- Сотилган нархи 1 млрд сўм
- Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ўзбекистон Aсаларичилари уюшмасига қарашли йиллик ижара ставкаси 128,2 млн сўм бўлган бўш турган бино қисми 141 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- Сони 68 та
- Бошланғич нархи 2,6 млрд сўм
- Сотилган нархи 4,2 млрд сўм
- Ер майдони 23,6 га
- Тошкент туманидан нархи 645,3 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 4 сотих йер участкаси 677,5 млн сўмга сотилди.
- Чирчиқ шаҳри, Истиқлол маҳалласида жойлашган, бошланғич нархи 70,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 469,9 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- Сони 52 та
- Бошланғич нархи 12,3 млн сўм
- Сотилган нархи 41,3 млн сўм
- Сайхунобод туманидан нархи 2,6 млн сўмлик кўчма савдо жойи 5,5 млн сўмга сотилди.
Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- Сони 1 та
- Бошланғич нархи 157,8 млн сўм
- Сотилган нархи 173,6 млн сўм
Ўтказилган савдоларда 18 963 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 7,9 трлн сўм бўлган 162 679 та лот савдога қўйилган.