Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Март 2023

27 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

  2 158 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 48,7 млрд сўмлик 3 255 та лот 67 млрд сўмга реализация қилинди.

       Давлат активлари:

  • Сони 10 та
  • Бошланғич нархи 21,1 млрд сўм
  • Сотилган нархи 27,3 млрд сўм  

      Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,7 млрд сўмлик Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маъмурий бино 6,3 млрд сўмга сотилди.
      Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 11,1 млрд сўмлик "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга қарашли 30-сонли дорихона, маъмурий ва хўжалик бинолари 11,6 млрд сўмга сотилди.

     Давлат активлари ижараси:

  • Сони 93 та
  • Бошланғич нархи 747,1 млн сўм
  • Сотилган нархи 5,3 млрд сўм

      Юнусобод туманидан йиллик ижара ставкаси 61,8 млн сўмлик Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетининг балансидаги бино қисми 512,8 млн сўмга ижарага берилди.

       Ер участкалари:

  • Сони 136 та
  • Бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 4,5 млрд сўм
  • Ер майдони 12,1 га

       Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 125,4 млн сўмлик меҳмонхоналар ташкил этиш учун 0,22 гектар ер участкаси 1,8 млрд сўмга сотилди.
      Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидан бошланғич нархи 6,8 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 0,13 гектар ер участкаси 302,2 млн сўмга сотилди.
       Тошкент вилояти, Пискент туманидан бошланғич нархи 12 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 200 млн сўмга сотилди.

       Ўтказилган савдоларда 8 864 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

       Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 136 784 та лот савдога қўйилган.

 

583 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech