Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Апрель 2023

3 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 332 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 42,6 млрд сўмлик 5 572 та лот 60,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 8 та
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,6 млрд сўм
  • Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 5,1 млрд сўм бўлган "Бухоро вилоят агрокимёҳимоя" АЖ Лоша туманлараро филиали балансидаги автосарой бино-иншоотлари 5,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 126 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,9 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидан йиллик ижара ставкаси 279 млн сўмлик «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қўнғирот минтақавий темирйўл узелининг балансидаги бўш турган омборхона ва техник майдон 306,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 95 та
  • бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,3 млрд сўм
  • ер майдони 6,2 га
  • Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 1,7 млрд сўмлик меҳмонхоналар ташкил этиш учун 0,79 гектар ер участкаси 3,2 млрд сўмга сотилди.
  • Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан бошланғич нархи 109,3 млн сўмлик озиқ-овқат, консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қандолатчилик корхоналари қуриш учун 0,2 гектар ер участкаси 743,1 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидан бошланғич нархи 154,8 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 0,3 гектар ер участкаси 713,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 44 та
  • бошланғич нархи 9,4 млн сўм
  • сотилган нархи 550,9 млн сўм
  • Сирдарё туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 152,3 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 11 411 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 129 426 та лот савдога қўйилган.

527 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech