Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Октябрь 2024

30 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

657 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 90,1 млрд сўм бўлган 975 та лот 107,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 15 та
  • бошланғич нархи 29,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 31,5 млрд сўм

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич нархи 26,1 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино 27,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 11,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,9 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ балансидаги меҳмонхона биноси 1,7 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 26 та
  • бошланғич нархи 186,2 млн сўм
  • сотилган нархи 248,8 млн сўм

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 115,1 млн сўм бўлган "Пойтахт сайилгоҳи" ДУК балансидаги ер усти метро остидаги 33-савдо дўкони 126,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 466 та
  • бошланғич нархи 17,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 26,9 млрд сўм
  • ер майдони 50,5 га

Наманган вилояти Наманган шаҳридан бошланғич нархи 2,2 млрд сўм бўлган ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институт ва лабораториялари қуриш учун 1,33 гектар йер участкаси 2,3 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 233 та
  • бошланғич нарх 3,9 млрд сўм
  • сотилган нарх 5,9 млрд сўм
  • ер майдони 152,8 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 56 та
  • бошланғич нархи 30 млн сўм
  • сотилган нархи 225 млн сўм

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 113 та
  • бошланғич нархи 19,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 21,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 928 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,4 трлн сўм бўлган 144 552 та лот савдога қўйилган.

4467 Чоп этиш