Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Апрель 2023

31 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 417 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 4,9 млрд сўмлик 903 та лот 7,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 520,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 595,1 млн сўм

    Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги бошланғич нархи 162 млн сўмлик Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган нотурар бино 178,6 млн сўмга сотилди.
      Андижон вилояти, Пахтаобод туманидаги бошланғич нархи 226,8 млн сўмлик "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги гўзаллик салони биноси 272,2 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 40 та

  • Бошланғич нархи 227,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 940,8 млн сўм

Тошкент шаҳар, Миробод туманидан йиллик ижара ставкаси 5,7 млн сўмлик Тошкент фармасевтика институти балансидаги бино қисми 257,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 71 та

  • Бошланғич нархи 383,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 587,1 млн сўм

  • Ер майдони 1,1 га

     Навоий вилояти, Учқудуқ туманидан бошланғич нархи 9,3 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари ташкил этиш учун 2,8 сотих ер участкаси 67,9 млн сўмга сотилди.
    Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидан бошланғич нархи 21,6 млн сўмлик музлатгичли омборхона ва маиший хизмат шохобчаси қуриш учун 7 сотих ер участкаси 23,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 56 та

  • Бошланғич нархи 9,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 177,6 млн сўм

Хоразм вилояти, Гурлан туманидан бошланғич нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 4,3 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 2 792 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 136 976 та лот савдога қўйилган.

557 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech