Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Апрель 2023

6 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

764 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 11,9 млрд сўм бўлган 232 та лот 18,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 6 та

  • Бошланғич нархи 6,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 10,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган "Халқ банки" АТБ Тошкент вилоят филиали балансидаги ошхона биноси 2 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 28 та

  • Бошланғич нархи 154,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 895,3 млн сўм

Андижон вилояти, Андижон шаҳрида жойлашган йиллик ижара ставкаси 8,1 млн сўм бўлган 11-умумтаълим мактаби ҳудудидаги ошхона 260,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 85 та

  • Бошланғич нархи 923,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 2 млрд сўм

  • Ер майдони 3,9 га

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 80,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 555,8 млн сўмга сотилди.
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 97,2 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 15 сотих ер участкаси 349,9 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 42 та

  • Бошланғич нархи 9 млн сўм

  • Сотилган нархи 202,3 млн сўм

Ташқи реклама объектлари:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 9,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 88,9 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 907 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 92 182 та лот савдога қўйилган.

607 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech