Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Март 2023

6 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

       2 586 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 82,7 млрд сўмлик 6 620 та лот 124,2 млрд сўмга реализация қилинди.

    Давлат активлари:

  • Сони 15 та

  • Бошланғич нархи 63,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 89,3 млрд сўм

      Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган, бошланғич нархи 37 млрд сўм бўлган “Анҳор сайли (собиқ «Азиз» ва «Казбек») дам олиш оромгоҳлари” 61,1 млрд сўмга сотилди.
       Навоий вилояти, Томди туманида жойлашган, «Навоиязот» АЖга қарашли бошланғич нархи 17,2 млрд сўм бўлган «Томди» чорвачилик комплекси 18,1 млрд сўмга сотилди.

   Давлат активлари ижараси:

  • Сони 124 та

  • Бошланғич нархи 1,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,5 млрд сўм

Навойи шаҳрида жойлашган йиллик ижара ставкаси 75,7 млн сўм бўлган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг балансидаги бўш турган ошхона 401,4 млн сўмга ижарага берилди.

     Ер участкалари:

  • Сони 147 та

  • Бошланғич нархи 2,2 млрд сўм

  • Сотилган нархи 5,8 млрд сўм

  • Ер майдони 11,9 га

Чирчиқ шаҳридан нархи 39,9 млн сўмлик ошхона, кафе, савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 331,4 млн сўмга сотилди.
Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан нархи 109,3 млн сўмлик озиқ-овқат саноати объектлари, консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қандолатчилик корхоналари қуриш учун 20 сотих ер участкаси 900 млн сўмга сотилди.

    Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 185 та

  • Бошланғич нархи 73,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм


Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидан нархи 0,7 млн сўмлик кўчма савдо жойи 18 млн сўмга сотилди.

   Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 484 млн сўм

  • Сотилган нархи 692,8 млн сўм

    Ўтказилган савдоларда 13 306 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

    Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 157 434 та лот савдога қўйилган.

393 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech