Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Май 2024

“QO‘QON NEFTGAZ PARMALASH ISHLARI” АЖ устав капиталидаги 61,3 фоиз давлат акциялар пакети “Тошкент” Республика фонд биржасига жойлаштирилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, "QO‘QON NEFTGAZ PARMALASH ISHLARI" АЖ (кейинги ўринларда – "Эмитент" / "Актив") устав капиталидаги 61,3 фоиз давлат акциялар пакетини (кейинги ўринларда – «Акция пакети») хусусийлаштириш белгиланган.

Хусусийлаштириш жараёнлари "Тошкент" Республика фонд биржасининг МҚҚМП Nego савдо платформаси (кейинги ўринларда – «Савдо платформаси») орқали биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Актив тўғрисида қисқача маълумот:

  • "QO‘QON NEFTGAZ PARMALASH ISHLARI" АЖ– нефть ва газ қудуқларини бурғулаш ишларини ташкил қилувчи компания ҳисобланади.
  • Корхонанинг юридик манзили – Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Истиқлол кўчаси, 63-уй.
  • Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 61,3 фоиз;
  • Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 33 424 89 дона (оддий) акция;
  • Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 1 987,02 (бир минг тўққиз юз саксон етти) сўм 2 тийин;
  • Акциялар пакетининг бошланғич қиймати – 66 415 773 000,0 (олтмиш олти миллиард тўрт юз беш миллион етти юз етмиш уч миллион) сўм;
  • Эмитентнинг устав фонди миқдори – 3 433 833 648,0 (уч миллиард тўрт юз ўттиз уч миллион саккиз юз ўттиз уч минг олти юз қирқ саккиз) сўм;
  • Савдо ташкилотчиси –"Тошкент РФБ" АЖ;
  • Лотлар сони – (бир) та;

Эмитент ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар билан эмитентнинг расмий веб саҳифаси www.quqon-ngpi.uz ҳамда корпоратив ахборот ягона портали www.openinfo.uz саҳифаси орқали танишиш мумкин.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, СППЗ NEGO- майдончасида 01.07.2024 йилдан бошланади. (Тошкент РФБ савдоларидаги ҳавола).

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу савдо жараёнларига барча талабгорларни иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Қўшимча маълумотлар учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига +998(90)408-49-12 мурожаат қилишингиз мумкин.

1129 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech