Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Апрель 2023

7 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

     677 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,8 млрд сўм бўлган 206 та лот 13,5 млрд сўмга реализация қилинди.

    Давлат активлари:

  • Сони 6 та
  • Бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 1,7 млрд сўм

    Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган бошланғич нархи 178,3 млн сўм бўлган "Халқ банки" АТБ Андижон вилоят филиали балансидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 570,5 млн сўмга сотилди.

    Давлат активлари ижараси:

  • Сони 12 та
  • Бошланғич нархи 70,4 млн сўм
  • Сотилган нархи 433,9 млн сўм

    Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида жойлашган йиллик ижара ставкаси 4,4 млн сўм бўлган Самарқанд Ихтисослаштирилган санъат мактаби балансидаги бўш турган майдон 35,5 млн сўмга ижарага берилди.

      Ер участкалари:

  • Сони 82 та
  • Бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 3,1 млрд сўм
  • Ер майдони 15 га

     Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридан бошланғич нархи 642,9 млн сўм бўлган умумтаълим мактаби қуриш учун 0,51 гектар ер участкаси 675 млн сўмга сотилди.

     Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 54 та
  • Бошланғич нархи 9,2 млн сўм
  • Сотилган нархи 216,2 млн сўм

     Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • Сони 18 та
  • Бошланғич нархи 5,6 млрд сўм
  • Сотилган нархи 6,2 млрд сўм

      Ўтказилган савдоларда 736 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

      Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 93 173 та лот савдога қўйилган.

 

472 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech