Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Март 2023

9 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 829 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21,6 млрд сўмлик 10 432 та лот 29,6 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 6 та

  • Бошланғич нархи 1,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 1,7 млрд сўм

Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидан нархи 585,5 млн сўмлик собиқ маъмурий бино 614,8 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 45 та

  • Бошланғич нархи 461,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 615,7 млн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидан йиллик ижара ставкаси 113,7 млн сўм бўлган педагогика коллежининг бўш турган ётоқхонаси 125 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 187 та

  • Бошланғич нархи 2,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 6,3 млрд сўм

  • Ер майдони 20,2 га

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидан нархи 25,7 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 3,3 сотих ер участкаси 700,9 млн сўмга сотилди.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидан нархи 6,2 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 101,2 млн сўмга сотилди.
Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан нархи 17,4 млн сўмлик якка тартибда уй-жой қуриш учун 3 сотих ер участкаси 181,5 млн сўмга сотилди.


Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 77 та

  • Бошланғич нархи 30 млн сўм

  • Сотилган нархи 254,8 млн сўм


Навойи шаҳридан нархи 0,3 млн сўмлик кўчма савдо жойи 30,1 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 24 337 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10 трлн сўм бўлган 148 732 та лот савдога қўйилган.

588 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech