Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Декабрь 2023

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашув бўлиб утди

Жорий йил 14 декабрь куни мамлакатимизга иқтисодий ривожланишнинг сўнгги тенденцияларини муҳокама қилиш ва прогнозларни янгилаш юзасидан ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда давлат корхоналари ва банкларини ислоҳ қилиш, хусусийлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар, давлат корхоналари учун молиявий ҳисоботларнинг юритилиши муҳокама қилинди.

Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссия раҳбари Ясир Абдих бошчилигида келган вакилларни Давактив агентлиги асосий фаолияти билан таништирди. Шу жумладан, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, амалиётга жорий этилганлиги, яъни ким давлат мулкини бошқаради, ким тасарруф этади ва ким уни бошқарувида иштирок этади деган масалалар Қонун билан аниқ ёзиб берилганлиги ҳамда давлат мулкини бошқарувида аниқ тартиблар белгиланганлиги тушунтирилди.

Шу билан бирга, йирик корхоналарни хусусийлаштириш жараёнлари профессионал консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда амалга оширилиши, бунда ушбу корхоналарнинг эртанги кунини ўйлаб, ҳақиқий бизнес эгаларига ўтиши учун мазкур жараёнлар қўлланилиб келинаётганлиги маълум қилинди.

Учрашув давомида очиқлик ва шаффофлик принципини таъминлаш юзасидан ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мисол сифатида “E-Auksion” электрон савдо платформаси келтирилди ва барча кўчмас мулк объектлари, кичик улуш ва корхоналар ҳамда ер майдонлари ушбу платформа орқали сотилиши, шунингдек мазкур тизимда инсон омили деярли йўқ қилинганлиги ортидан одамларнинг ишончи ҳам ошганлиги тушунтириб берилди.

Ўз навбатида, ХВЖ вакиллари Давактив агентлиги асосий фаолиятига доир кўплаб маълумотлар билан таништирилди.

2462 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech