Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Июль 2023

Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Барқарор иқтисодий тараққиёт: долзарб масалалар” мавзусидаги панель сессияси  ташкил этилди

Жорий йилнинг 3-7 июль кунлари нуфузли халқаро молия ва илмий-тадқиқот институтлари, консалтинг компаниялари вакиллари ҳамда хорижий экспертларни Тошкент шаҳрида бирлаштирган Халқаро шериклик ташаббуслари хафталиги ўтказилди.

Ушбу хафталик доирасида мамлкатимизнинг барча муҳим соҳа ва йўналишлари кенг муҳокама қилиниб, қатор тадбирлар ташкил этилди, хусусан "Барқарор иқтисодий тараққиёт: долзарб масалалар" мавзусидаги панелъ сессия бўлиб ўтди.

Мазкур панель сессияда хорижий экспертлар қаторида Польша Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги собиқ бош директори Марек Грабарек нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижаларига алоҳида тўхталиб ўтди. 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ва Давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонун тасдиқланганлиги ҳамда ушбу хужжатлар амалиётга жорий этилиб, унинг натижасида мазкур соҳалар тўлиқлигича бозор меҳанизмларига мувофиқлаштирилганлигини юксак эътироф этди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хусусийлаштириш хажми сўнги йилларда сезиларли даражада ошиб бораётганлиги, мамлакатда хусусий сектор учун катта имкониятларни яратилаётганлигидан далолат беришини таъкидлади.

Қолаверса, Марек Грабарек Оммавий Ахборот Воситалари вакилларига берган интервьюсида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ҳуқуқий, ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар кўлами жуда кенг ва самарали эканлиги, уларнинг натижалари бугунги кунда мамлакатда ўз ифодасини топаётганлиги ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда юқорилаб бораётгани мазкур ислоҳотларнинг ижобий натижаларидан бири экани ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Хусусан, Марек Грабарек билан Давлат активларини бошқариш агентлиги биносидаЎзбекистоннинг 2023 йил учун белгиланган хусусийлаштириш дастури ва уни амалга ошириш механизми, бунда тажрибани қўллаш” ва “Янги таҳрирдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда, Европа Иттифоқи, хусусан, Польша давлатининг тажрибаси мавзусидаги давра суҳбатлари ўтказилди. Унда хусусийлаштириш соҳасидаги илғор иқтисодий-ижтимоий йўналишлар юзасидан мавзулар ўртага ташланди.

Давра суҳбати икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва хусусийлаштириш борасидаги қизиқарли савол – жавоблар ҳамда мулоҳазаларга бой бўлди.

1002 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech