Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Апрель 2022

Давлат активларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101 сон Фармонига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активларини сотиб олган инвесторларга қуйидаги қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилади;

бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

2095 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech