Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Март 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Аввалги хабарларга мувофиқ, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг оммавий савдолари давом эттирилмоқда.

Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.

Шунга кўра, оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

Қуйидаги 2 та дон корхонасидаги давлат акция пакети ва мулкий мажмуаси бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 15 март соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;

Шунингдек, қуйидаги 12 та дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги ҳамда рақобат муҳити таъминланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.

Мазкур давлат активлари бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.

 

Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхонасидаги давлат улуши (акция пакети)
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 15-март куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

Лот рақами

1

“Тўрткўлдонмахсулоти” МЧЖнинг “Берунийдон” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Беруний тумани

мулкий мажмуа

8404359

2

“Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Қоракўл тумани

91,9

8404358

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 18-март куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами

1

“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ Қорақалпоғситон Республикаси,
Тахиатош тумани
91,6

8404365

2

“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ Жиззах вилояти,
Жиззах шахри
94,4

8404362

3

“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри 92,5

8404360

4 “Дон халқ ризқи” АЖ Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 88,4

8404368

5 “Қизилтепа ун заводи” АЖ Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри
93,5

8404361

6 “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри
72,3

8404364

7 “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ Самарқанд вилояти,
Жомбой тумани
57,4

8404367

8 “Жума элеватори” АЖ Самарқанд вилояти,
Пастдарғом тумани
63,8

8404366

9 “Шўрчи дон маҳсулотлари” АЖ Сурхондарё вилояти,
Шўрчи тумани
64,3

8404363

10 “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖ Сирдарё вилояти,
Сайхунобод тумани
89,3

8404369

11 “Боғот дон” АЖ Хоразм вилояти,
Боғот тумани
65,5

8404371

12 “Дон халқ-ризқи” АЖнинг “Китоб Дон” филиали Қашқадарё вилояти, Китоб тумани мулкий
мажмуа

8404370

 

1296 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech