Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Май 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча АХБОРОТ

Аввал хабар берилганидек, оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган. Унга кўра:

  • “Тўрткўлдонмаҳсулоти” МЧЖнинг “Берунийдон” филиали энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “Building House One” МЧЖга 2,2 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.

Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдода қатнашиш учун таклифлар келиб тушмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.

Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.

Шунингдек, мазкур активларнинг тавсиявий баҳолаш қиймати 50 фоизга пасайтирилган ҳолда инобатга олинади.

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 16 май куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

Лот рақами (ҳавола)

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

9248694

2

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
 Қўнғирот тумани

95,6

9248693

3

“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғситон Республикаси,
Тахиатош тумани

91,6

9248703

4

“Чимбойдон” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Чимбой тумани

93,6

9248704

5

“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани

83,7

9248692

6

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

9248698

7

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

9248695

8

“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри

92,5

9248702

9

“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Қамаши тумани

99,9

9248707

10

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ

Навоий вилояти,
Навоий шаҳри

61,1

9248706

11

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилояти,
Қизилтепа тумани

93,5

9248705

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

1

“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қораўзак тумани

мулкий мажмуа

9248699

2

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

9248697

3

“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани

мулкий мажмуа

9248701

4

"Дон халқ-ризқи" АЖнинг "Китоб Дон" филиали

Қашқадарё вилояти,
Китоб тумани 

мулкий мажмуа

9248700

5

"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг “Қанликўл гуриш” филиали биноси

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қанликўл тумани

мулкий мажмуа

9248696

1361 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech