Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Июнь 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча АХБОРОТ

Аввал хабар қилинганидек, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан оммавий савдоларга чиқарилган бир қатор дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнининг иккинчи босқичи якунланган.

Мазкур босқичда талабгорларнинг давлат активларини сотиб олиш юзасидан нарх таклифлари, уни амалга ошириш муддати ҳамда тўловга қобилиятлик даражаси баҳоланиб қуйидаги 3 та дон корхоналари ва филиаллари бўйича:

  • “Дон халқ ризқи” АЖ устав капиталидаги 88,45 фоиз давлат акция пакети бўйича энг юқори 40,0 млрд. сўм нарх таклифини билдирган “Kesh-Boqiy” МЧЖ;
  • “Намангандонмаҳсулотлари” АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат акция пакети бўйича энг юқори 45,0 млрд. сўм нарх таклифини билдирган “Don Corn” МЧЖ;
  • “Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали бўйича энг юқори 29,6 млрд. сўм нарх таклифини билдирган “Chiroqchi Don Mahsuloti” МЧЖ ғолиб деб топилди.

Шу билан бирга, харидорлар томонидан дон корхоналари ва филиалларини камида 5 йил давомида асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1182 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech