Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Март 2021

Агентлик томонидан Тошкент туман аҳолисига ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда

Президент Администрациясининг тегишли топшириғига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Тошкент туманига бириктирилган. 

Шу кунларда агентлик масъуллари туманнинг 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллаларга бориб, аҳоли билан учрашган ҳолда, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, "Маҳалла раиси - ислоҳотчи" тамойили асосида ҳар бир маҳаллани обод маҳаллага айлантириш юзасидан зарур чораларни кўриб келмоқда. 

Маҳаллада истиқомат қилаётган иқтисодий ночор, қийналган оилаларга моддий ёрдам бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун Агентлик томонидан “Маҳалла” жамоат фондининг Тошкент туман бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармасига 100 млн сўм ҳомийлик маблағи ўтказиб берилди.

Унинг доирасида “Темир дафтар”га киритилган 55 та фуқарога моддий рағбат ажратиш кўзда тутилган.  

Хусусан, Агентлик томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Ғишткўприк” маҳалласи, “Ғишткўприк” 2-берк кўчаси, 4-уйда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Нигора Содиқовага электр қуввати билан ҳаракатланувчи ногиронлик аравачаси ҳадя қилинди. 

Шунингдек, 25 та маҳалла (Кўксарой, Чиғатой, Қизғалдоқ, Эъзоз, Ибрат, Чувалачи, Ширин, Бештерак, Кўхинур)нинг 6520 метр ички йўлларига 115 та машина шағал ётқизилди. “Кўк терак” МФЙ ҳудудида аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммолари ўрганиб чиқилди, “Боғбон” МФЙ Чимкент йўли кўчасида ичимлик сув тармоғи таъмирланди, “Қирариқ” МФЙда жойлашган Абдураҳмонов сув иншоотидаги насос агрегати мукаммал таъмирланди.

Агентлик Тошкент туманида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш орқали уларнинг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш бўйича эзгу амалий ишларни тизимли давом эттириб келмоқдалар.

1297 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech