Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Апрель 2022

“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” хайрия ҳашарига Давактив агентлиги ўзининг хайрли ҳиссасини қўшди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, Давактив агентлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан жорий йилнинг 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.

Дастлаб, халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига биноан, мазкур хайрия ҳашарини амалга ошириш жараёни нуронийларнинг дуолари билан бошланди, яхши ниятларнинг ижобати, хайр-барака сўралди.

Давактив агентлиги марказий аппарати ходимлари Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўтаринки руҳда олиб борди.

Тегишли ҳудудларда қарийб 171 140 дона гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтларни экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Гул кўчатлари ва дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади. 

Мазкур хашардан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари айниқса эҳтиёжманд, муҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқаролар хам четда қолмади ва уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга Давактив жамоаси ўз ҳиссасини қўшди.

2145 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech