Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Декабрь 2022

“E-auksion” электрон савдо платформаси орқали савдоларни ўтказиш муддатларидаги ўзгаришлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимча дам олиш кунлари муносабати билан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали савдоларни ўтказиш муддатларида ўзгаришлар бўлиши тўғрисида хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-270-сон “2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига асосан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Шу муносабат билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли буйруғига асосан 2023 йилнинг 2-3 январ кунларига белгилаган савдолар 4-5 январ кунларига кўчирилади.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг 7 январ куни иш куни сифатида белгилангани сабабли, ушбу кун тўловларни тўлаш куни сифатида қабул қилинади.

Ўз навбатида, “E-auksion” маркази томонидан барча савдо иштирокчиларига ўзгаришлар тўғрисида хабарномалар юборилади.

1429 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech