Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Март 2021

Андижон вилоятининг "Асака ёғ” АЖдаги 51,15 фоиз давлат улуши сотилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 16 январдаги 4118-сон қарорига асосан, “Асака ёғ” АЖнинг 51,1 фоиз давлат акция пакети кейинчалик оммавий савдоларга чиқариш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 27 октябрдаги 6096-сон Фармонининг 4-иловасига мувофиқ “Асака ёғ” АЖнинг 51,2 фоиз давлат улуши сотилиши белгиланган.

“Баҳолаш экспертлик маркази” МЧЖнинг 2020 йил 24 мартдаги 03/27-сонли баҳолаш ҳисоботига мувофиқ, “Асака ёғ” АЖнинг 51,15 фоиз давлат акция пакетини баҳолаган.

“Асака ёғ” АЖ устав фондидаги 51,15 фоиз давлат акция пакети 15 446,4 млн. сўмга биржа савдоларига чиқарилган эди.

“Тошкент” РФБда бўлиб ўтган биржа савдоларида “TRIO UNION PRO” МЧЖ томонидан “Асака ёғ” АЖнинг давлат акция пакетига 15 446,4 млн. сўм таклиф этилган. Бугунги кунда мазкур акция пакетларни сотиб олиш бўйича шартнома расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Асака ёғ” АЖнинг акцияларининг номинал қиймати 637 сўмни, давлат тегишли акцияларнинг умумий сони 2 206 170 тани ташкил этади.

 

1490 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech