Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Май 2021

“BIOKIMYO” АЖ нинг кузатув кенгаши таркибига малакали хорижий мутахассисларни саралаш мақсадида танлов ўтказиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 октябрдаги №6096 сонли Фармони,  Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Уставига асосан жамият кузатув кенгаши таркибига хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсадида номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

Жамият кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш  Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 76-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Тайинлаш дастлаб 1 йилга мўлжалланган бўлиб, фаолият натижадорлигига қараб ваколат муддати узайтирилади.

            Танловда иштирок этиш учун чет эл давлатлари фуқоролари ёки Ўзбекистон Республикаси фуқоролари бўлган халқаро мутахассислар таклиф қилинади.

            Хорижий мутахассис бўлган кузатув кенгаши аъзоларидан қуйидагилар талаб қилинади:

Жамиятнинг мақсади ва вазифаларини тушуниши ва уни қўллаб қувватлаши;

            Зарур вақт ва холларда жамият вакили сифатида жамият манфаатларини ифодалаш;

            Жамият ижро органига маслахат бериши;

            Жамият  қадриятларига содиқлиги, одоблиги, жавобгарлиги, мустақил муносабатдалиги; 

            Корпоратив бошқарув, молия ва маркетинг сохасидаги билим ва тажрибаси;

Халқаро муносабатлар сохасидаги билими;

            Номзодларга талаблар:

- номзодлар Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 76-моддасида кўрсатилган меъзонларга мувофиқ бўлиши керак;

- тегишли мутахассисилик бўйича олий маълумотга эга бўлиш (хорижий ва халқаро ўқув юртларида таҳсил олганлиги тўғрисида сертификат ва дипломлари мавжуд номзодлар қўллаб-қувватланади);

- 10 йиллик ва ундан ортиқ бўлган бошқарув тажрибаси;

- корхона фаолиятига таълуқли (ишлаб чиқариш) жараёнларини, бозор ва тармоқ фаолиятини чуқур тушуниш;

- ташкилот ва соҳалар стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;

- ташкилотда операцион бошқарув тажрибаси;

- инқирозга қарши бошқарув тажрибасига эга бўлиш;

- молиявий институтлар, потенциал инвесторлар, маслахатчилар ва ташкилотлар билан бизнес алоқалар ва музокаралар олиб бориш кўникмаларига эга бўлиш;

- корпоратив бошқарув тамойилларини тушуниш;

- режалаштириш, молия, аудит, инсон ресурслари, хатарларни бошқариш, корпоратив бошқарув, рағбатлантириш бўйича бир ёки ундан ортиқ касбий кўникмалар;

           Амалдаги Қонун, фармон, қарор ва бошқа давлат органлари томонидан чиқарилган меъёрий-хуқуқий хужжатларни билиши;

           Қонунчилик, тегишли мос соҳа, инвестиция ва инновация бўйича меъёрий-хуқуқий хужжатлар ва халқаро қонунчиликни билиши.

Мажбуриятлар:

- кузатув кенгаши аъзоси сифатида кузатув кенгаши фаолиятида иштирок этиш (ахборот-коммуникация технологиялари, видеоконференция алоқаси, телефон ва бошқаларни қўллаган ҳолда масалаларни муҳокама этишга рухсат этилади);

- компания ва умуман тармоқни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- ижроия органи фаолияти натижадорлигини чораклик таҳлилини амалга ошириш;

- молиявий маълумотларнинг ишончлилиги, молиявий назорат ва рискларни бошқариш тизимини ишончлилиги устидан назоратни амалга ошириш;

- ижроия органи раҳбариятини рағбатлантиришнинг зарур даражасини аниқлаш, тегишли рағбатлантириш сиёсатини амалга ошириш;

- ахборотларни тақдим этиш тизимини самарадорлигини ва уни шаффофлик сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш;

- аҳлоқсиз хатти-ҳаракатлари, коррупция ёки корхонанинг одоб-ахлоқ кодексини бузиш (мавжуд бўлса) ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш;

- кузатув кенгаши йиғилишларида тасдиқланган мақсад ва вазифаларни мониторинг қилиш ва улар бўйича ҳисобот топшириш;

- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.

Номзодлардан кутилаётган пировард натижа:

Корхона фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, корхонани ривожлантиришнинг узоқ ва қисқа муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш механизмини белгилаш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:

  • Ўз қўли билан ёзилган ариза;
  • Автобиография (батафсил кўрсатилсин)
  • Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдқловчи хужжатлар, сертификатлар;
  • Халқаро мутахассислигини тасдиқловчи маълумот ёки хужжатлар;
  • Мехнат фаолиятини тасдиқловчи хужжат;
  • Алоқа учун маълумотлар;
  • Фотосурат 3х4 – 4 дона.

Танлов жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан ўтказилади.

Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 20 кун.

Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси  илова қилинган холда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 112004, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.: +99870 602-51-11, +99895 177-30-75.

 Веб-сайт: www.biokimyo.uz

 E-mail: info@biokimyo.uz , biokimyo@mail.ru

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди.

1859 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech