Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Октябрь 2021

“Tashkent city”даги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини келгусида хусусийлаштириш ва сақлаш (эксплуатация) юзасидан “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилотлар жалб қилиш тўғрисида эълон

“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғи (кейинчалик – объект)ни баҳоланган қийматда очиқ танлов савдолари орқали сотиш режалаштирилган.

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан объектни хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш бўйича “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилотни жалб этиш белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинчалик – Буюртмачи) “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини келгусида хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш талаблари, шунингдек хусусийлаштириш шартлари ва шакллари бўйича “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилот танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилади.

“Мастер план”даги объектни хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш бўйича таклиф этиладиган тартиб ва талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги, шунингдек объектнинг соҳа ҳамда индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.

Профессионал ташкилот “Мастер план”ни ишлаб чиқади, у бўйича барча зарурий хизматларни кўрсатади. Буюртмачи ушбу эълон билан профессионал ташкилот ва “Мастер план”га қўйиладиган дастлабки талабларни, шунингдек унинг таклифининг тузилишини ҳамда тегишли тартибда баҳоланишини белгилайди.

 

Объект ҳақида қисқача маълумот.

Объект манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Янги Тошкент кўчаси, 1-уй;

Балансда сақловчи: “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси” ДУК;

Юқори турувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Объектни ишга туширилган йили: 2020 йил;

Умумий ер майдони: 23,4679 га;

Бино ва иншоотлар умумий майдони: 3 933 кв.м;

Мавжуд ижарачилар сони ва уларга бириктирилган майдон: 17 нафар, 1 860 кв.м;

Объект электр, газ ва сув тармоқларига уланган.

 

Дастлабки таклифларнинг тузилиши ва унга қўйиладиган талаблар

Профессионал ташкилотнинг таклифи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) объектнинг тавсифи;

б) объектни келгусида самарали бошқариш, яратилган иш ўринларини сақлаб қолиш, дарахтлар ва буталарни кесмаслик ҳамда объект ҳудудида капитал қурилиш ишларини амалга оширмаслик кабиларни инобатга олган ҳолда:

харидорлар (инвесторлар) учун объектни хусусийлаштириш бўйича белгиланадиган талаблар;

объектни хусусийлаштиришнинг шартлари ва шакллари;

потенциал харидорларни саралаш учун қўйиладиган талаблар;

хусусийлаштиришдан олдин ва ундан кейин юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг сабаблари ва ечими юзасидан “Мастер план”нинг батафсил тавсифи ҳамда ишни ташкил этиш бўйича профессионал ташкилотнинг оқилона тавсиялари (40 баллгача);

в) хизмат ҳақи таклифи. Бунда, хизмат ҳақи миқдори таклиф этилаётган “Мастер план”нинг стратегиясига боғлиқ. Иш ҳақи миқдори ва бошқа жорий ҳаражатлар аниқ кўрсатилиши керак (40 баллгача);

г) профессионал ташкилотнинг шундай хизматларни амалга оширишдаги мавжуд тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар (10 баллгача);

д) “Мастер план”ни ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан танлов бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан таклиф. Таклиф қилинаётган танловда иштирок этадиган жамоа тўғрисидаги маълумотлар, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари(номлари) ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси ва мазкур соҳадаги фаолияти муддати (10 баллгача);

е) белгиланган вазифаларни бажариш учун етарли ваколат, шунингдек инсон, вақт, моддий ресурслар мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза.

 

Таклиф қабул қилиш муддати ва бошқа маълумотлар

Таклифлар ариза билан бирга Буюртмачининг қуйидаги манзилига конвертда ёки сканер қилинган ҳолда электрон манзилига юборилади:

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй;

e-mail: Privatization@davaktiv.uz;  

Тел.: (+99871) 259-22-10, 259-22-98.

Таклифлар 2021 йил 25 октябрь соат 17:00гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.

“Мастер план” бўйича ишлар профессионал ташкилот вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда, зарур бўлганда объектга ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади.

“Мастер план”ни ишлаб чиқиш муддати Буюртмачи билан келишилган ҳолда белгиланади.

Буюртмачи ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда танловни тўхтатиши мумкин.

6761 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech