Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Май 2023

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ЭЪЛОН

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 26 мартдаги эълонига мувофиқ талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон кўринишда таклифлар қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 10 май куни соат 16:00да Давактив агентлигида кўриб чиқиш учун етарли таклиф шаклланган давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичидаги талабгорларнинг электрон кўринишдаги таклифлари очилади.

Ушбу жараёнга Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси (кейинчалик – Хусусийлаштириш Давлат комиссияси) аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, шунингдек шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади.

Давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида таклиф юборган ҳар бир талабгорга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар йўлланган.

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Хусусийлаштириш Давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

Ўз навбатида, савдоларнинг биринчи босқичида ягона талабгор томонидан таклиф юборилганлиги ҳамда таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиалларининг мулкий мажмуалари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали 15 кун муддатга такрорий савдоларга чиқарилади.

Такрорий оммавий савдоларга чиқариладиган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

 Дон корхоналаридаги давлат улуши

1.

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

2.

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қунғирот тумани

95,6

3.

“Асака дон маҳсулотлари”АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

4.

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро  вилояти,
Когон шаҳри

93,0

5.

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

6.

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри

93,5

7.

“Оқтош дон” АЖ

Самарқанд вилояти,
Нарпай тумани

57,4

8.

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Сирдарё вилояти,
Ховос тумани

94,2

9.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

10.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

11.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

 

1464 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech