Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Февраль 2023

“Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш учун етакчи консультант жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги / Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Навоийазот” АЖ (кейинги ўринларда – Актив / Компания)ни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш (кейинги ўринларда – Лойиҳа) учун Етакчи консультант (кейинги ўринларда – Консультант) жалб қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 27 март куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишлари сўралади.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий Консультант кўрсатилиши лозим.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади:

Шохрух Охунов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг департаменти бошлиғи;

Тел.: + 998-71-259-20-23; эл.почта: tender@davaktiv.uz;

Шохаббос Абдуазимов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг департаменти бошлиғи ўринбосари;

Тел.: + 998-71-259-20-91; эл.почта: tender@davaktiv.uz.

Лойиҳа доирасида ушбу Етакчи консультантдан ташқари Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи сифатида жалб этилади, шунингдек техник, экологик ва ижтимоий таҳлил ўтказиш учун Техник консультант жалб қилиш учун алоҳида танлов эълон қилинади.

Лойиҳа бўйича ишлар Консультант, IFC, Техник консультант, Буюртмачи ва Актив вакиллари ўртасида яқин ҳамкорликда амалга оширилиши кутилмоқда, зарур ҳолларда эса маълумотлар йиғишда Актив жамоасига амалий кўмаклашиш ва Активга ташриф буюришлари мумкин.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровни эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари ҳеч нарсага ишониб ва боғланиб қолишлари керак эмас, танлов жараёни билан боғлиқликда буюртмачи учун дастлабки тақдимот ва таклифларни тайёрлаш мақсадида ягона чеклов бундан мустасно.

Ушбу сўровнома матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинган, тафовутлар бўлган тақдирда матннинг инглиз тилидаги версияси устунлик қилади.

 

“Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш юзасидан Етакчи консультант учун Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 октябрдаги “Кимё ва газ-кимё саноатини Стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-388-сон Қарорига мувофиқ, жумладан, “Навоийазот” АЖ устав капиталидаги “Ўзкимесаноат” АЖ ва давлат улушларини хусусийлаштиришга тайёрлаш белгиланган. “Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш Компанияни яҳлит ҳолда хусусийлаштиришни ёки Компаниянинг эҳтимолий алоҳида мустақил бўлинмаларга бўлган ҳолда ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларини ва/ёки мустақил тажрибали хусусий оператор томонидан бошқариладиган инфратузилма ва хизматларини хусусийлаштиришни назарда тутиши лозим. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун қуйидагиларни бажариш белгиланган:

  • Молиявий ва солиқ фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence)
  • Ҳуқуқий фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence)
  • Инвесторлар қизиқишини бирламчи ўрганиш (soft market sounding)
  • Яхлит Компания, шу жумладан эҳтимолий алоҳида мустақил бўлинмаларни ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларни ва/ёки инфратузилма ва хизматларини сотиб олишга бўлган инвесторларнинг қизиқишини ўрганиш (primary market sounding)
  • Хусусийлаштириш стратегиясини (“Навоийазот” АЖ устав капиталидаги (фондидаги) “Ўзкимёсаноат” АЖ ва давлат улушларини хусусийлаштириш) ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш.

Шу муносабат билан, Давактив агентлиги томонидан “Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун очиқ танлов жараёни асосида консалтинг компанияси (кейинги ўринларда - Консультант) жалб қилинади.

Етакчи консультант мазкур Лойиҳанинг тўлалигича амалга оширилишига, шу жумладан Техник консультантни фаолиятини назорат қилиш ва унинг натижаларини зарур бўлганда ўз ҳисоботлари ва ҳужжатлари билан бирлаштириш учун жавобгар ҳисобланади.

Активни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:

  • Компаниянинг мавжуд активларини операцион самарадорликни ва унинг молиявий ҳолатини яхшилаш;
  • инфратузилма, хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини янада барқарор ривожлантириш ва модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, молиявий барқарорлик ва “ноу-хау” экспертизаси учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • замонавий технологиялар, молиявий барқарорлик ва “ноу-хау” экспертизасини жорий этиш учун ҳамда барқарор ривожлантириш ва активларни (инфратузилма, хизматлар ва ишлаб чиқариш бирликларини) модернизация қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Давлат бюджетига кредитлар бўйича асосий қарз тўловлари, фоизлар ва солиқ тўловини амалга ошириш учун активларнинг рентабеллик салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Кимё саноатини янада ривожлантириш учун мамлакатимизда хусусий инвестициялар ҳажмини ошириш;
  • Молиявий, табиий ва инсон ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
  • Компаниянинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш ва Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш.

Актив тўғрисида қисқача маълумот

“Навоийазот” АЖ табиий газни қайта ишлаш ҳамда минерал ўғитлар, олтин қазиб олувчилар учун кимёвий реагентлар ва кам тоннали кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистоннинг кимё соҳасидаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади.

“Навоийазот” АЖ Ўзбекистон кимёвий маҳсулотларининг 30%дан ортиғини ишлаб чиқариб, “Ўзкимёсаноат” акционерлик активининг база сегментларидан бири ҳисобланади ҳамда саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-энергетика мажмуи, шунингдек хизмат соҳаси, фан ва таълимнинг деярли барча тармоқларини қамраб олган.

“Навоийазот” АЖ ташқи савдо операцияларида фаол иштирок этиб, 2021 йил якунига кўра Европа, Ўрта Осиё мамлакатларига умумий қиймати 6,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар экспортини амалга оширган. Шунингдек, 2021 йил якунига кўра Компания 3,1 трлн. сўм миқдоридаги соф тушумга, 6,2 млрд. сўм миқдоридаги соф фойдага, шунингдек 6,0 млрд. сўм миқдоридаги устав капиталига эга.

Компаниянинг марказий офиси Навоий шаҳри, Миробод тумани, А.Темур кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган.

Хизматлар ҳажми:

Ушбу лойиҳа доирасида Консультант хизматларининг кўлами 2 босқичда амалга оширилади.

1-босқич: Амалдаги ўзаро боғлиқ инфратузилмани, ишлаб чиқариш жараёнлари ва объектларни, умумий хизматларни кейинчалик хусусийлаштириш учун алоҳида юридик ишлаб чиқариш бирликларга ажратишни зарурати ва кейинги имкониятлари/мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида, Компанияни молиявий, солиқ, ҳуқуқий фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence)

1. Молиявий ва солиқ фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence):

  1. Компанияни сўнги уч йилдаги молиявий ҳолати ва молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиш; амалдаги ўзаро боғлиқ инфратузилмани, ишлаб чиқариш жараёнлари ва объектларни, умумий хизматларни алоҳида юридик ишлаб чиқариш бирликларга ва/ёки инфратузилма ва хизматларга ажратишни зарурати ва кейинги имкониятлари/мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида, нарх сиёсати ва амалдаги операцион бизнес моделини қайта кўриб чиқиш;
  2. даромад ва харажатларга таъсир этувчи асосий омилларни, шунингдек уларнинг рентабеллик ҳолатига таъсирини таҳлил қилиш;
  3. давлат кафолати билан таъминланган кредит маблағларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда бошқа мавжуд/жорий қарзлар таҳлили ҳамда келишувлар, айниқса Компанияни қайта ташкил этиш бўйича чекловларни таҳлил қилиш;
  4. мавжуд кредитлар таҳлили, шу жумладан, давлат кафолати бўйича жалб қилинган кредитлар ва уларнинг асосий шартлари таҳлили, шунингдек, уларни ўз вақтида ва тўлиқ қопланишини ўрганиб чиқиш;
  5. Компанияни яхлит ёки эҳтимолий алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига бўлган ҳолда ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларини ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларини хусусийлаштириш усулларини ишлаб чиқиш жараёни доирасида давлат кафолати остида олинган кредитларни мос равишда реструктуризация қилиш имкониятини ўрганиш;
  6. эҳтимолий алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликлари ва/ёки ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектлари учун талаб қилиниши эҳтимолий айланма маблағлар миқдорини баҳолаш билан биргаликда айланма маблағларни таҳлил қилиш;
  7. асосий CAPEX дастурларини таҳлил қилиш ҳамда уларни алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликлари ва/ёки ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига қайта тақсимлаш имкониятларини ўрганиш;
  8. асосий таъминотчилар ва буюртмачилар билан тузилган шартномалар шартларини қайта кўриб чиқиш ва уларни алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига қайта тақсимлаш имконияти таҳлилини ўтказиш;
  9. прогноз кўрсаткичлари таҳлили ва аниқ натижалар бўйича оғишларнинг изоҳланиши.

Қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олган солиқ фалиятини комплекс таҳлили (due diligence):

  • аввалги солиқ рискларини аниқлаш;
  • бизнес модели ва ҳуқуқий тузилмадаги эҳтимолий ўзгаришлардан келиб чиқадиган потенциал солиқ оқибатларини аниқлаш;
  • соҳаларга эътибор қаратган ҳолда Компания томонидан қўлланиладиган солиқ тартиби шарҳи;
  • тақдим этилган солиқ имтиёзларидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларни келажакда қўллаш имкониятларини таҳлил қилиш;
  • солиқ аудити ва солиқ бўйича суд мажбуриятларини таҳлил қилиш.

Молиявий ва солиқ ҳисобини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига ажратиш имкониятини баҳолаш.

2. Ҳуқуқий фаолиятини комплекс таҳлили (due diligence):

  1. Компания бизнес фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига таркибий жиҳатдан ўзгартириш имкониятини баҳолаш билан жорий ташкилий тузилмани таҳлил қилиш;
  2. Компания бизнес фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига таркибий жиҳатдан ўзгартириш имкониятини баҳолаш билан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқларини таҳлил қилиш ;
  3. Компания бизнес фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига таркибий жиҳатдан ўзгартириш имкониятини баҳолаш билан эгалик ҳуқуқларини, шартномавий муносабатларни, шу жумладан хом ашё ва коммунал хизматларни таъминлаш бўйича тижорат шартномаларни таҳлил қилиш;
  4. меҳнат фаолиятига боғлиқ масалалар ва уларнинг Компания бизнес фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига таркибий жиҳатдан ўзгартириш имкониятига таъсирини таҳлил қилиш;
  5. суд муҳокамалари ва уларнинг Компания бизнес фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига таркибий жиҳатдан ўзгартириш имкониятига таъсирини таҳлил қилиш;
  6. яхлит Компанияга, шунингдек ускуналарга ва алоҳида ишлаб чиқариш бирликларига мавжуд тақиқларни ва бошқа мажбуриятларни ҳамда уларнинг Компания бизнес фаолиятини алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига таркибий жиҳатдан ўзгартириш имкониятига таъсирини таҳлил қилиш;
  7. ҳуқуқий ҳужжатларни алоҳида мустақил ишлаб чиқариш бирликларига ва/ёки ишлаб чиқариш занжирларига ва/ёки алоҳида инфратузилма ва хизматлар объектларига ажратиш имкониятини баҳолаш;

3. Инвесторлар қизиқишини ўрганиш (market sounding):

  1. минтақавий ва халқаро стратегик инвесторлардан Компанияни яхлит ва/ёки алоҳида ишлаб чиқариш бўлинмалари ва/ёки ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки инфратузилма ва хизматлар кўринишида сотиб олиш учун талаб қилинадиган қизиқиш ва шартларни баҳолаш; шу жумладан хомашё етказиб бериш ва коммунал хизматларни кўрсатиш тижорат шартлари, қисқа муддатли молиявий келишувлар ва/ёки экологик ва ижтимоий бошқарувга (ESG) бўлган шартлар каби инвестор талабларини шарҳлаш. Консультант бозор тадқиқоти ёндашувини ва салоҳиятли инвесторлар рўйхатини, бериладиган саволлар ва жавоблар тўпламини Давактив агентлиги билан келишиб олиши лозим;
  2. манфаатдор инвесторлардан олинган жавоблар асосида сотишнинг индикатив қийматини таҳлил қилиш;
  3. истиқболли инвесторлар сонини кўпайтириш ва баҳолашни сифатли амалга ошириш мақсадида зарур бўлган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида изоҳлар тақдим этиш.

Молиявий-ҳуқуқий комплекс таҳлили хулосалари ҳисоботда тақдим этилади, унда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

  • Компаниянинг ривожланиш стратегияси бўйича тавсиялар;
  • Компаниянинг яхлит ёки активларнинг эҳтимолий бўлиш, шунингдек, ишлаб чиқариш бирликлари ва ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки инфратузилма ва хизматларни эҳтимолий бирлаштириш юзасидан ривожланиш стратегияси бўйича тавсиялар;
  • Инвесторлар қизиқишини ўрганиш натижаларини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқариш бирликлари ва ишлаб чиқариш занжирлари ва/ёки инфратузилма ва хизматларнинг ҳар бир гуруҳини инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • мавжуд кредитлар ва кредит линиялари (жумладан, давлат томонидан кафолатланган) бўйича тавсиялар, шу жумладан уларни таркибий ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқиш.

Мазкур ҳисобот Техник консультант томонидан амалга оширилган техник комплекс таҳлили (due diligence) ҳисоботининг асосий хулосаларини ўз ичига олган бўлиши лозим.

2-босқич: Компанияни хусусийлаштириш стратегиясини ва уни амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш:

1. Биринчи босқич натижаларига кўра, Консультант Компанияни янада ривожлантириш ва хусусийлаштириш стратегияси бўйича ёндашувини ҳамда қуйидаги масалаларни акс эттирувчи “йўл харитаси”ни таклиф қилади:

  • Компанияни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • асосий босқичларни, уларнинг кетма-кетлиги ва тахминий муддатларини аниқлаш;
  • “Навоийазот” АЖни хусусийлаштириш ва/ёки концессияга бериш усуллари бўйича тавсиялар: яхлит Компанияни ва/ёки ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирларининг алоҳида гуруҳларини ҳамда инфратузилма ва хизматларини. Ҳар бир усул учун танланган усулнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш, шунингдек сотиш диапазони/индикатив нарх қийматини ҳисобини тақдим этиш;
  • Жараёнининг бошидан охиригача активларни ва инфратузилмаларни бошқариш тузилмасини аниқлаш (инвесторга топширишдан олдин ким ва қандай бошқаради);
  • Рентабеллиги паст бўлган ишлаб чиқариш объектларини (шу жумладан, хусусийлаштириши мумкин бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари) бошқариш ёки тугатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Активларни хусусийлаштиришга рухсат берувчи қонунчилик базасига эҳтимолий ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар (зарурат туғилганда);
  • 1-босқичда аниқланган асосий экологик ва ижтимоий муаммоларни ечиш бўйича тавсиялар;
  • Агар Консультант томонидан IPO орқали сотиш тавсия этилган тақдирда, Консультантнинг таклифи қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
    1. IPO доирасида сотиладиган ҳар бир компания акциялари пакети ҳажми ва IPO ўтказиш учун фонд биржаси бўйича аниқ тавсиялар тақдим этиш;
    2. Компанияни рақобат муҳитига олиб киришда Компаниянинг қиймати ва бошқа таққосланадиган компанияларнинг қиёсий қийматини инобатга олган ҳолда сотиш нархига белгиланган потенциал мукофот/ чегирма миқдорини аниқлаш бўйича тавсиялар;
    3. Шу каби компанияларнинг сўнгги рўйхатларини ўрганиш орқали IPO учун потенциал бозор талабини кўриб чиқиш.

Агар таклиф этилаётган Компанияни хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирларининг гуруҳларидан иборат бўлса, ушбу таклифда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

  • Компанияни инвесторлар учун содда ва тушунарли бўлган ишлаб чиқариш бўлинмалари/ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳларига бўлиш бўйича ҳаракатлар режаси;
  • умумий инфратузилма ва хизматлар билан боғлиқ активларни тақсимлаш ҳамда ишлаб чиқариш бирликлари ва/ёки ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳлари билан кейинги ўзаро ҳамкорлик бўйича тавсиялар;
  • ижтимоий объектларни бошқариш ва/ёки ўтказиш бўйича тавсиялар.

Таҳлил қилиш жараёнида танланган хусусийлаштириш (ёки ишлаб чиқариш бирликлари/ишлаб чиқариш занжирлари гуруҳларини, ёки яхлит Компанияни) стратегиясидан келиб чиқиб, активларнинг нарх параметрлари оралиғини аниқлаш лозим.

Консультантнинг тегишли хусусийлаштириш стратегиялари бўйича тавсиялари потенциал рискларни ҳамда экологик ва ижтимоий рискларни камайтириш чораларини (масалан, ходимлар сони, жамоавий битимлар ва бошқалар билан боғлиқ масалалар) ўз ичига олиши лозим.

2. Агар активлар хусусийлаштиришга тайёр эмас деб қарор қабул қилинса, Консультант қуйидагиларни акс эттирувчи йўл харитани ишлаб чиқиши лозим:

  1. активларни сотувга тайёр эмаслиги ҳақидаги хулосани асослаш, шу жумладан молиявий ҳолатни таҳлил қилиш, солиқ, ҳуқуқий, тижорат, операцион ва/ёки экологик рискларнинг мавжудлигини аниқлаш;
  2. асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлар, шу жумладан асосий активдан алоҳида сотилиши мумкин бўлган ижтимоий объектлар бўйича тавсиялар;
  3. активларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар;
  4. активларни хусусийлаштиришга рухсат берувчи қонунчилик базасига эҳтимолий ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар (зарурат туғилганда);
  5. Консультант активга эгалик қилиш харажатлари ва бюджетлари асосида активни давлат мулкида сақланиб қолинишини иқтисодий таъсири ҳисобини, шунингдек, Компанияни узоқ/ўрта муддатда хусусийлаштириш мумкин эмаслигини асослантирадиган сабабларини тақдим этиши лозим.

Оралиқ ҳисобот ва коммуникация:

Консультант ўз вазифаларини бажариш давомида Лойиҳага жалб қилинган Лойиҳа қўмитаси аъзолари ва бошқа тегишли томонлар билан доимий алоқада бўлиши ва ўзаро ҳамкорлик қилиши лозим.

Ҳар бир босқич учун белгиланган барча оралиқ ва якуний белгиланган муддатларда топширилиши ҳамда Лойиҳа қўмитаси аъзолари томонидан мақбул деб топилган стандартга эга бўлиши лозим.

Консультант Компания ҳудудига ташрифларини Лойиҳа қўмитасининг тегишли аъзолари билан келишади. Бажарилаётган ишларни мониторинг қилиш жараёнида Лойиҳа қўмитаси Лойиҳага ва Лойиҳа бажарилишига тегишли ҳар қандай ва барча маълумотларни сўраш ҳуқуқига эга ва Етакчи консультант ўз ўрнида уларни зудлик билан тақдим этиши зарур.

Консультант лойиҳа қўмитаси томонидан ўзига юклатилган/топширилган вазифаларни амалга ошириш учун нолойиқ ёки бошқа жиҳатдан қониқарсиз деб топилган жамоа аъзосини зудлик билан алмаштириши лозим. Шу билан бирга, ходимларни алмаштириш зарурати Консультантга натижаларни тақдим қилиш муддатларини узайтириш ҳуқуқини бермайди.

Кутилаётган натижа:

Техник консультант томонидан тайёрланган техник комплекс таҳлил ҳисоботининг асосий хулосаларини ўз ичига олган ягона ҳисобот “PDF” форматида (таҳрирлаш имконияти билан) рус ва инглиз тилларида тақдим этилади. Барча молиявий моделлар “Microsoft Excel” форматида (макросларни ишлатмасдан) рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши лозим.

Барча якуний ҳужжатлар, материаллар ва амалга оширилган ишлар натижалари Лойиҳа қўмитаси аъзолари томонидан тасдиқланиши лозим ва ундан сўнг якуний/тугалланган ҳисобланади. Давактив агентлиги амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 10 иш куни ичида инглиз ёки рус тилларида ёзма изоҳ бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Консультант барча материалларга нисбатан қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиши лозим:

  • Улар техник жиҳатдан тўғри бўлиши ҳамда дастурлаш, грамматик, орфографик ва ҳисоб-китоб хатоларидан холис бўлиши лозим;
  • Консультант томонидан ишлаб чиқилган тақдимот материалларида хулоса ва ҳисоботларни ҳар бир слайдда ягона маълумот билан (мавжуд бўлган тақдирда) аниқ ва қисқа баён қилиши лозим;
  • Ҳар қандай маълумотлар ва/ёки ҳисоб-китоблар “Microsoft Excel” форматида рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши лозим;
  • Агар файллар ёки дастурий таъминотнинг айрим қисмлари тасодифий ўзгаришларнинг олдини олиш ёки асосий параметрларни/ҳисоб-китобларни ҳимоя қилиш учун беркитилиши (қулфланиши) зарур бўлса, уларнинг пароллари/рухсатномалари Давактив агентлиги ва Лойиҳа қўмитаси аъзоларига тақдим этилиши лозим;
  • Ёзма материаллар ва воситалар кўринишидаги барча маълумотлар электрон шаклда тақдим этилиши керак. Электрон шакллари чекловларсиз таҳрирланиши ва ўқилиши лозим.

Консультантга қўйиладиган малакавий талаблар:

1. Лойиҳа доирасида хизматларни кўрсатиш учун Консультант жалб қилинган мутахассислар ва бажарилган ишлар (хизматлар) рўйхатини тақдим этиши лозим.

2. Консультант M&A битимлари соҳасида етакчи халқаро компаниялардан бири ҳисобланиши, ушбу соҳада камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши, афзалли Марказий Осиё ва Ўзбекистонда иш тажрибасига эга бўлиши лозим

3. Хизматларни кўрсатиш учун Консультант, унинг жамоаси аъзолари ёки консорциум хизматлар бозорида ва саноатда тегишли тажрибага эга бўлиши лозим, жумладан:

  1. сўнги 5 йил ичида хусусийлаштириш бўйича муваффақиятли якунланган етакчи Консультант сифатида тажрибага (M&A, IPO, SPO) эга эканлиги, шунингдек МДҲ минтақасида шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этиш тажрибаси афзал кўрилади;
  2. сўнги 5 йил ичида хусусийлаштириш усулларини белгилашни талаб қилувчи лойиҳаларда иштирок этганлиги, МДҲ минтақасида шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этганлиги ва тажрибага эга эканлиги афзал кўрилади;
  3. Кимё соҳасида халқаро битимлар юзасидан маслаҳат бериш бўйича камида 10 йиллик тажрибага эгалиги, шунингдек, МДҲ минтақасида иш тажрибаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида операциялар бўйича маслаҳат (консультация) бериш тажрибасига эга бўлиши афзал кўрилади.
  4. Консультант гуруҳи таркибида олий юридик ва/ёки молиявий маълумотга ва тегишли иш тажрибасига эга бўлган камида 3 нафар мутахассис, шунингдек МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхонанинг қўшиб олиш ва/ёки хусусийлаштириш лойиҳалари бўйича молиявий маслаҳат хизматини амалга оширганлик тажрибасига эга камида 3 нафар мутахассис бўлиши лозим.
  5. Консультант жамоаси камида 2 нафар сертификатланган (CFA) молиявий таҳлилчини, камида 2 нафар Сертификатланган Бухгалтерлар Ассоциацияси (ACCA) сертификатига эга мутахассисни, шунингдек банк кредитларини қайта тузиш ва йирик саноат корхоналарини трансформацияси қилиш соҳасида, жумладан энергетика ёки кимё саноати соҳаларида тажрибага эга 2 нафар малакали мутахассисларни ўз ичига олиши керак.
  6. Консультант жамоаси активларни хусусийлаштириш (M&A, IPO, SPO) бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир тажрибага эга бўлиши, МДҲ мамлакатларида ёки халқаро миқёсида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергетика ёки кимё корхоналарининг асосий фаолиятини (акциялар/улушлар пакети) ёки асосий воситаларини баҳолаш бўйича сўнги 5 йил ичида камида 5 та лойиҳасини муваффақиятли якунлаган тажрибаси афзал кўрилади.

4. Консультантнинг иш тажрибаси кўрсатилган хизматларнинг қисқача тавсифи билан тасдиқланади ва Консультантнинг бош супервайзори томонидан имзоланади. Халқаро тармоққа аъзо бўлган компаниялар учун Консультант билан ягона халқаро тармоққа аъзолик тамойили бўйича афилланган бир неча юридик шахсларнинг иш тажрибасини кўрсатишга рухсат берилади.

5. Хизматларни кўрсатиш учун Консультант ишчи гуруҳ ташкил этиши мумкин, унинг вазифаларига мазкур Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)да белгиланган хизматларни тақдим этиш киради.

6. Ишчи гуруҳ таркибига қуйидаги ваколатларга эга камида 1 нафар ходим киритилиш лозим:

  • МДҲ мамлакатларида ёки Ўзбекистон Республикасида битимларни, шу жумладан хусусийлаштириш бўйича битимларни, амалга ошириш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш юзасидан катта иш тажрибасига (камида 5 йил) эга бўлиши лозим.

7. Лойиҳа жамоасининг касбий малакаси қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади: мутахассисларнинг маълумотномаси (резюме), диплом ва/ёки сертификатлар ва/ёки гувоҳномалар нусхалари ёки интернет ресурсларидан кўчирма нусхалари (заруратга кўра).

8. Консультант техник топшириқни бажариш учун субпудратчи жалб қилиш ва/ёки консорциум тузиш ҳуқуқига эга, бироқ барча вазифаларни бажариш учун масъулият Етакчи консультантга юклатилади. Ишга жалб қилинган субпудратчиларнинг ходимлар рўйхати ва маълумотномалари (резюме) Консультантнинг тижорат таклифига киритилади ва шартнома тузилгандан сўнг ўзгартирилиши мумкин эмас.

Лойиҳани бажариш муддати:

Шартнома имзоланган кундан бошлаб 6-8 ой.

Давактив агентлиги томонидан тақдим этиладиган махсус материаллар:

Ушбу Лойиҳани амалга ошириш давомида Давактив агентлиги Етакчи маслаҳатчига қуйидагиларни тақдим этиш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширади:

  • Давактив агентлиги жамоаси Лойиҳани амалга ошириш давомида тегишли кўрсатмалар билан Консультантни таъминлаши, Етакчи ва Техник консультант билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Етакчи консультант доимий ва мунтазам алоқада бўлиши ҳамда иш жараёнини ўрганиб бориш учун Давактив агентлиги билан қўнғироқларни амалга ошириб бориши зарур;
  • Ўғитлар билан боғлиқ аввалги лойиҳаларнинг ҳужжатлари – Давактив агентлиги жамоаси ўз тасарруфидаги барча тегишли (махфий бўлмаган) ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши лозим;
  • Бирламчи маълумотлар имкониятлардан келиб чиқиб уч тилдан бирида – ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Алоҳида шартлар/махфийлик:

Лойиҳа маълумотларни тўплаш учун бевосита мамлакатда бўлишни, суҳбатлар ўтказишни, оралиқ хулосаларни Лойиҳа қўмитаси жамоасига тақдим этишни ҳамда турли жамоалар ва ҳамкорларга якуний тавсиялар ёзишни талаб қилади. Консультант Лойиҳани бажариш доирасида бевосита мамлакат ҳудудида таҳлил ўтказиш учун керакли мутахассисларни сафарбар қилиш қобилиятини намойиш қилиши лозим.

Давактив агентлиги барча маълумотлар, ҳисоботлар ва бошқа натижаларга бўлган эгалик ҳуқуқини тўлиқлигича ва фақатгина ўзида сақлаб қолади ва Давактив агентлиги мулки ҳисобланади. Мазкур Лойиҳа доирасида Давактив агентлиги, ХМК (IFC), ЖБ ва бошқа тегишли манфаатдор томонлар томонидан олинган барча маълумотлар махфий ҳисобланади ва фақат ушбу Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP) доирасида фойдаланилади.

3277 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech