Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Ноябрь 2022

"Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ устав капиталидаги давлат улушининг хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда “Давактив агентлиги”) “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖни (кейинги ўринларда Активустав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганлигини эълон қилади (кейинги ўринларда – “Битим).

Mosaic Financial компанияси (кейинги ўринлардамаслаҳатчиушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Актив тўғрисида қисқача маълумот

“Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – асосий вазифаси нефтни қайта ишлаб бензин, керосин, мазут, дизел ёқилғиси ва мойларга айлантиришни ташкил этишдан иборат. Ушбу саноат корхонаси йилига 117 минг тоннадан зиёд углеводород хомашёсини қайта ишлаш имконини берувчи замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган. 

Битимни амалга ошириш жараёни

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – “Талабгорлар”) учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Талабгорлардан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  3. Молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича).

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза Талабгорларнинг хоҳишига кўра рус, ўзбек ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини 2022 йил 26 декабрь 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилларига юборишлари лозим: iskandar.bakhromov@mosaic-financial.com

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим.  Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортаси асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат (Process Letter) юборилади.

Шу билан бирга, хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги ўз иштирокини тасдиқлаш учун, ушбу талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаш таклиф этилади, сўнгра уларга Маслаҳатчи томонидан тайёрланган Компанияни сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар тўплами (Information Memorandum) билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти яратилади.

Қўшимча маълумотлар учун юқорида келтирилган алоқа каналига мурожаат қилишингиз мумкин.

Дисклеймер:

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Mosaic Financial ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Mosaic Financial ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва Mosaic Financial томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

3507 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech