Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Май 2021

Савдога чиқарилган давлат активлари бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида

 Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2021 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган “Белдирсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш масканларини оммавий савдоларга чиқарилганлиги тўғрисида эълон қилинган эди.

Савдо жараёнларини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, савдоларда қатнашиш учун талабгорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 2021 йил 1 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.

3256 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech