Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Апрель 2022

Тошкент шаҳридаги бино-иншоотлар бўйича савдо жараёнларининг натижалари тўғрисида эълон

"E-auksion" электрон савдо платформаси орқали давлат активлари, тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкаларини сотиб олишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Бугун, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан онлайн аукционга қўйилган бино ва иншоотлар бўйича 5 нафар иштирокчи ўртасида ўзаро рақобат муҳити асосида муросасиз баҳс борди.

Бошланғич нархи 75,6 млрд. сўм бўлган давлат мулки 1 соат ва 20 минут давом этган савдода 13 қадам нархи оширилиб 124 млрд. сўмга сотилди.

Савдода "XAMKOR INSHAAT" МЧЖ ғолиби деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги тегишли қарорига асосан, мазкур давлат активи “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган.

1762 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech