Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Декабрь 2022

Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини сотиш бўйича аукцион савдолари бекор қилинди

Аввал хабар берилганидек, Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Лот 3707620, бошланғич баҳоси 281,7 млрд.сўм), унинг Тошкент вилоят (Лот 3707622, бошланғич баҳоси 92,1 млрд.сўм) ва Тошкент шаҳар филиаллари (Лот 3707621, бошланғич баҳоси 160,5 млрд.сўм) бино-иншоотлари янги Онкология марказининг бирлашган комплексини қуриш харажатларини қоплаш учун “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган эди.

Бугунги кунда, мазкур объектларнинг сотилиши ҳисобига янги замонавий Онкология маркази қурилишини амалга ошириш бўйича жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, тегишли топшириққа асосан, Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини аукцион орқали сотиш жараёни тўхтатилди ва савдодан олиб ташланди.

1863 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech