Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Сентябрь 2020

“Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖни давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун танлов муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг жорий йил 4 августдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш юзасидан танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

“Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖни белгиланган тартибда инвестиция киритиш шарти билан маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга бериш бўйича танловга топширилган хужжатлардаги камчиликларни бартараф этишга қўшимча имкониятлар яратиш ҳамда танловнинг шаффофлигини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, Сув хўжалиги вазирлиги Танлов комиссияси танлов муддатини жорий йилнинг 15 сентябридан 2022 йил 23 октябр соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади. 

 

Қўшимча маълумотлар учун Сув хўжалиги вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин:

Манзил: 100187, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 даҳаси, 11 уй

Электрон почта манзили: devonxona@minwater.uz

Маълумот учун телефонлар: 71-202-47-64, 97-484-40-12

Ушбу ҳавола орқали танлов шартлари тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

1229 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech